ДАЪВАТНИНГ ЁЙИЛИШИИсломий даъват Расулуллоҳ с.а.в. пайғамбар қилиб юборилган биринчи кундан бошлаб ҳаммага маълум бўлган эди. Маккадаги одамлар Муҳаммад янги динга даъват қилаётганини, кўпчилик Исломга кирганини, Муҳаммад асҳобларини уюштириб, уларни тарбиялаётганини ҳамда мусулмонлар янги динни оммалаштириш учун яширинча ҳаракат қилишаётганини билишар эди. Одамлар янги даъватни ва унга иймон келтирганларни билишса-да, мўминларнинг қаерда тўпланишлари-ю, тўпланаётганлар кимлар эканидан бехабар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.нинг Исломни Макка кофирларига эълон қилишлари янгилик бўлмади, балки ушбу мўмин уюшманинг одамларга ошкор этилиши кутилмаган ҳол эди. Ҳамза ибн Абдулмутталиб, ундан уч кун кейин эса Умар ибн Хаттоб Исломга кирди. Бунинг натижасида мусулмонлар кучли жамоага айландилар. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.га Оллоҳ Таолонинг ушбу:
– „Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) амалга оширинг ва мушриклардан юз ўгиринг, уларга эътибор берманг! Албатта, Биз Ўзимиз сизни масхара қилувчиларни ҳалок этиш учун кифоя қилурмиз. Улар Оллоҳга яна бошқа «илоҳ»ларни шерик қилувчи кимсалардир. Бас, яқинда (Қиёмат кунида) бу қилмишларининг оқибатини билиб олурлар“, [15:94-96]
9-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|